Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, машғулотлар Ким Чен Ин бошчилигида ўтказилган. КCНА маълумотларига кўра, машғулотларда 600 мм узоқ масофага учувчи кўп марталик ракета тизими ва Хвасонг-11га тактик баллистик ракетаси иштирок этган.
“Шунингдек, барча бўлинмаларни ядровий қарши ҳужумга зудлик билан шай ҳолатга ўтказиш тартиби ва жараёнини машқ қилиш, қўмондонлик ходимлари учун қарши ҳужум тизимларидан фойдаланиш бўйича алоҳида машқлар ўтказилди”, — дейилади КCНА баёнотида.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ядровий кучларини доимий равишда такомиллаштириш зарурлигини қайд этди. Шунингдек, у "тактик ядро қуроллари тизимларининг жанговар ишончлилигини янада ошириш ва уларни қўллаш соҳасини ҳар томонлама ва доимий равишда кенгайтириш" вазифасини қўйди.