Шимолий Корея жанубий қўшниси томон турли хил ахлатлар, жумладан, оқова сувлар солинган шарларнинг янги партиясини учирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги Жанубий Корея армияси қўмондонлигига таяниб хабар берди.
Ўнга яқин ҳаво шарлари чегарадан ўтиб, Сеулни ўраб турган Кенгидо провинцияси томон учди.
Ҳарбийлар фуқароларни йиқилган тўпларга яқинлашмасликка ва зудлик билан уларнинг жойлашуви ҳақида расмийларга хабар беришга чақирди.
Аввалроқ, КХДР Жанубий Корея томон чиқинди ва нажас солинган шарларни учирди. Бу Жанубий Корея ҳудудидан КХДРга озиқ-овқат, дори-дармон, флеш-дисклар ва ҳукуматга қарши материаллар солинган шарларни учирган диссидентларнинг ҳаракатларига жавоб бўлди.