Шимолий Корея Миллий ассамблеяси етакчи Ким Чен Иннинг миллий мақсад сифатида Жанубий Корея билан бирлашишдан воз кечиш чақириғига мувофиқ мамлакатнинг 1972 йилги конституциясига ўзгартириш киритди. Бу ҳақда Шимолий Корея давлат матбуоти хабар берди.
15-октабр куни ҳарбийлар Жанубий Кореяга олиб борувчи автомобиль ва темир йўл участкаларини портлатиб юборди. Эндиликда бу йўллар Шимолий Кореянинг Жанубий Кореядан «ҳудудини босқичма-босқич тўлиқ ажратиш» доирасида бутунлай тўсиб қўйилган.
Бунга жавобан Жанубий Корея бирлашма вазирлиги КХДР конституцияси ва «душман давлат» мақоми ўзгартирилганини қоралади. Сеул тинч йўл билан бирлашишга қаратилган саъй-ҳаракатларидан қайтмаслигини айтди.