Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Шимолий Корея етакчиси қизи билан баллистик ракеталар синовини томоша қилди — Reuters

Шимолий Корея етакчиси қизи билан баллистик ракеталар синовини томоша қилди — Reuters

"19 апрел куни Ким Чен Ин қизи Ким Чжу Э билан бирга баллистик ракеталарнинг синов жараёнини бевосита кузатди", дея хабар бермоқда агентлик.

Маълумотларга кўра, Ким Чен Ин синов натижаларидан мамнунлигини билдириб, махсус илмий гуруҳнинг кўп йиллик меҳнати ўз самарасини берганини таъкидлаган.

Корея Марказий ахборот агентлиги томонудан эълон қилинган суратларда Ким Чен Ин ва унинг қизи Чжу Э ҳарбий амалдорлар ҳамроҳлигида жараённи кузатаётгани акс этган. Ким Чжу аввал ҳам отаси билан бир неча бор ҳарбий синовларда қатнашган. Жанубий Корея разведкаси уни КХДР етакчисининг эҳтимолий вориси деб тахмин қилади.

Киритилди: Бугун 19:47. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!