Жанубий Корея разведкаси NIS маълумотларига кўра, Курск вилоятидаги жангларда КХДРнинг 300 га яқин аскари ҳалок бўлган, яна 2700 га яқини яраланган. NIS, шунингдек, Шимолий Корея қўмондонлари, агар шундай таҳдид юзага келса, қўлга тушмаслик учун ўз аскарларига ўз жонига қасд қилишни буюрганини даъво қилмоқда.
Бу ҳақда Жанубий Корея разведкаси парламент разведка қўмитасининг ёпиқ йиғилишида парламент аъзолари билан ўртоқлашди. Бу жанговар ҳаракатлар ҳақидаги яқинда олинган видеоёзувлар таҳлилига асосланади.
Украинада КХДРдан бир неча жангари қўлга олингани муносабати билан Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Телеграм-каналида Ким Чен Инга таклиф билан чиқди:
"Украина ўз халқини Ким Чен Инга Россияда асирликда сақланаётган аскарларимиз билан алмашишни ташкил қилса, унга топширишга тайёр".