Шимолий Корея аскарлари тил билан боғлиқ муаммолар сабаб рус қўшинларини нишонга олмоқда — Украина разведкаси.
Украина разведкасининг хабар беришича, КХДР ҳарбийлари жанг майдонида тил билан боғлиқ муаммоларга учрамоқда.
"Ушбу муаммо сабаб Шимолий Корея аскарлари "Ахмат" деб номланган батальоннинг машиналарига “дўстона ўқ” очишган. Натижада саккиз нафар қодировчи ҳалок бўлган", дейилади разведка баёнотида.
Шунингдек, департаментнинг ёзишича, 14 декабр ҳолатига кўра, Россия ва Шимолий Корея ходимларидан иборат бўлинмаларнинг тахминий йўқотишлари 200 га яқин ҳарбий хизматчиларни ташкил қилади.