Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Шимолий Корея 90 та ядро каллакларини яратиши мумкин, аммо ҳозиргача атиги 50 та ядро қуролини яратди

Шимолий Корея 90 та ядро каллакларини яратиши мумкин, аммо ҳозиргача атиги 50 та ядро қуролини яратди

Пхенян 90 та ядро каллакларини яратиш учун етарли бўлинувчи материал тўплаган, аммо ҳозирга қадар атиги элликтасини қурган. Бу ҳақда Америка олимлари федерациясининг Шимолий Корея ядровий арсеналига доир тадқиқотида айтилган.

«Шимолий Корея жанговар каллакларни етказиб бериш учун ракета кучларини яратмоқда ва диверсификация қилмоқда, жумладан, яқинда янги қаттиқ ёнилғи билан ишлайдиган узоқ масофага мўлжалланган стратегик ракеталар, қисқа масофали тактик ракеталар ва денгиздан учириладиган ракеталар ишлаб чиқилмоқда», — дейилади ҳисоботда.

Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти аввалроқ дунёдаги ядро каллаклари сонини ҳисоблаган эди. Улардан Россия энг кўп - 5580. Иккинчи ўринда АҚШ (5044), учинчи ўринда Хитой (500) жойлашган.

Киритилди: 22:47 16.07.2024. Ўқилди: 665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!