Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Шимолий Кипрсиз “туркий дунёнинг оилавий суратлари” ҳеч қачон тўлиқ бўлмайди — Эрдўған

Шимолий Кипрсиз “туркий дунёнинг оилавий суратлари” ҳеч қачон тўлиқ бўлмайди —  Эрдўған

"Кипр, Қорабоғ, Босния ва бугунги Ғазо каби фожиавий воқеалар бизга чегараларимиздан ташқаридаги адолацизликларга нисбатан ҳам бефарқ бўлмаслигимиз кераклигини эслатади. Қардошлик ришталари биздан бир-биримизни ҳимоя қилишни ва бирдамлигимизни кучайтиришни талаб этади. Шунинг учун Шимолий Кипр Турк Республикасининг (ШКТР), туркий дунёнинг ажралмас бўлаги сифатида бу оилавий йиғин томонидан кўпроқ қўллаб-қувватланишини муҳим деб ҳисоблайман.

Шимолий Кипр бўлмаган туркий дунё манзараси ҳеч қачон тўлиқ бўлмайди. Шу боис, Шимолий Кипр Турк Республикасининг Туркий академияга кузатувчи аъзолигини тасдиқлашимиз муҳим қадам бўлди. Умид қиламанки, яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига тўлақонли аъзо бўлган кунларини ҳам кўрамиз", – дея фикр билдирди Туркия президенти 21 май куни Будапештда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити.

Киритилди: 20:01 22.05.2025. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!