Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди.
Йиғилишни Хитой раиси Си Цзиньпин табрик сўзи билан очди.
Тадбир доирасида Хавфсизлик муаммолари ва таҳдидларига қарши курашиш универсал маркази ҳамда ШҲТ Наркотикларга қарши кураш маркази тақдимоти ўтказилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Тяньцзинь декларацияси ва 2035 йилгача ШҲТни ривожлантириш стратегияси каби қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.