Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

“Shevrolet Optra” ва 8 та “Opel” вақтинча сақловга олинди

A A A
“Shevrolet Optra” ва 8 та “Opel” вақтинча сақловга олинди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари 8 ҳолатда 8 та “Opel” русумли енгил автомашинани ҳужжатлардан алдов йўли билан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб кирмоқчи бўлган вақтда тўхтатиб қолди.

Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шоҳрўз Ўралов хабар берди.

Шунингдек, унинг айтишича, амалдаги тартибга кўра, хорижий давлатдан рўйхатдан ўтган автомашиналарни мазкур давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикасига олиб киришида уларни қайта олиб чиқиш мажбурияти расмийлаштирилиб, мамлакатимизда бўлиш муддати бир йилда 90 календар кун этиб белгиланган. Ушбу муддат тугагач, Ўзбекистондан чиқиб кетмаган ҳар бир кун учун белгиланган тартибда жарима ундирилади. Бироқ айрим “уддабуронлар” ушбу тартибни айланиб ўтиб, божхона ходимларини чалғитишга уринади. Жумладан, олиб борилган тезкор тадбирлар чоғида яна бир ҳолатда автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятига асосан хорижий давлатда рўйхатга олинган, аммо Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши муддатига 317 кун ўтиб кетган “Shevrolet Optra” русумли енгил автомашинаси фуқаро Орзиқул Боев (исм-шариф ўзгартирилди)нинг хонадонида сақлаб келинаётгани аниқланди.

Айни пайтда автомашиналар вақтинча сақловга олиниб, божхона органлари текширув ҳаракатларини амалга оширмоқда.

Киритилди: 06:08 31.03.2024. Ўқилди: 1120 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!