Украиналик афсонавий футболчи Андрей Шевченко Италия футболи шон-шуҳрат залига кирди.
11 ноябрь, душанба куни Коверсианода мукофотларни топшириш ва Италия футболи шон-шуҳрат залига киришнинг йиллик маросими бўлиб ўтди.
Украиналик футболчи Андрей Шевченко "Чет эллик футболчи" номинациясида мукофотга сазовор бўлди. Шевченко 2004 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритди ва "Милан-2000"нинг асосий фигураларидан бирига айланди.
"Футбол одамларни бирлаштиради ва муҳим қадриятларни ёйишга ёрдам беради. Бу алоқаларни ўрнатиши мумкин бўлган кўприк, спорт эса терапияга айланиши мумкин. Украина халқи айни дамда азоб чекмоқда, айниқса болалар. Мен барчага ёрдам учун раҳмат айтмоқчиман" - деди Шевченко.