Уганданинг энг машҳур қўриқхоналаридан бирида 6 нафар шер ўлик ҳолда топилди. Тахмин қилинишича, ҳайвонлар захарланиш натижасида ҳалок бўлишган, дея хабар бермоқда BBC News.
Шерлар қиролича Елизаветтанинг Миллий боғидан бошлари ва оёқлари танасидан ажралган ҳолда топилган. Уганда ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси таъкидлашича, шерлар танисининг баъзи қисмлари йўқолган, ёввойи табиатнинг ноқонуний савдоси мавжудлигини хеч ким инкор эта олмайди.
Ҳозирги кунда табиатни муҳофаза қилиш ходимлари ва маҳаллий полиция ҳамкорлигида тергов ишлари олиб борилмоқда.