Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлим томонидан тумандаги Тахтапул кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хиоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ж.Т. ва А.Я. фуқаро О.А.га хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 66,3 млн сўмлик жами 800 дона “Vello-4” ва “Vello-6” номли тамаки маҳсулотларини 5 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.