Туркиянинг Анталия шаҳрида 16–21 декабрь кунлари 9–17 ёш тоифаларида Рапид ва Блиц бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 33 давлатдан 314 нафар шахматчи қатнашмоқда, Ўзбекистон эса 36 нафар ёш иқтидор эгаси билан чемпионлик учун курашмоқда.
Рапид баҳсларини терма жамоамиз 6 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринда якунлади: 3 олтин, 2 кумуш, 1 бронза
Чемпион ва совриндорларимиз:
1-ўрин. Асроржон Омонов (U-17)
1-ўрин. Ҳумоюн Бегмуратов (U-15)
1-ўрин. Руқия Олимова (U-13 қизлар)
2-ўрин. Мадинабону Ҳалилова (U-15 қизлар)
2-ўрин. Абдимажид Ботиралиев (U-13)
3-ўрин. Нематиллахонов Нурмуҳаммад (U-9)
Бугун блиw баҳслари бошланади. Ёшларимизга блиw йўналишида ҳам омад ва янги зафарлар тилаймиз!