Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Шахмат. Бугун мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир старт олади, унда Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади

Шахмат. Бугун мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир старт олади, унда Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади

Бугун АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир старт олади.

Grand Chess Tour’нинг якуний классик босқичи 29 августга қадар давом этади ва айланма тизимда 9 турдан иборат бўлади. Ушбу босқич GCT очколари учун сўнгги имконият ҳисобланади. Бугундан 10 нафар гроссмейстер бош соврин учун баҳсларга киришади.

Нодирбек Абдусатторов бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланадиган 1-тур учрашувида Левон Аронянга қарши дона суради. Америкалик гроссмейстер бир неча кун олдин айнан Сент-Луис шаҳрида якунига етган Saint Louis Rapid and Blitz 2025 турнирида чемпион бўлган эди. Нодирбек ҳар икки блиц партияларида Аронянни мағлубиятга учратганди.

Sinquefield Cup 2025 иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон), Фабиано Каруана (АҚШ), Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон), Алиреза Фирузджа (Франция), Уэсли Со (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Ян-Криштоф Дуда (Польша), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Сэм Севиан (АҚШ).

Sinquefield Cup 2025. 1-тур жуфтликлари:

Сэм Севиан (АҚШ) - Уэсли Со (АҚШ)

Максим Вашье-Лаграв (Франция) - Алиреза Фирузджа (Франция)

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - Левон Аронян (АҚШ)

Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон) - Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон)

Фабиано Каруана (АҚШ) - Ян-Криштоф Дуда (Польша)

Шахмат. Бугун мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир старт олади, унда Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади

Киритилди: 15:17 18.08.2025. Ўқилди: 939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!