Бугун Тошкент шаҳар спорт бошқармаси масъуллари, пойтахт спорт мактабларининг раҳбарлари ҳамда шахмат бўйича мураббий-мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда шаҳримизда шахмат мактабларини ташкил этиш ва ривожлантириш, ёшлар ўртасида шахматга бўлган қизиқишни ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўрилди ҳамда ҳозирда Тошкент шаҳар ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Шавкат Умурзаков Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб сайланди.
Шу билан бирга Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раисининг ўринбосарлари, ижрочи директори ҳамда котиби сайланди.
Раис ўринбосарлари: Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хусанбоева Нилуфар Касимбоевна, Ёшлар ишлари агентлигининг Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Мирзаев Бобур Махирджанович.
Ижрочи директор: Шайхонтоҳур тумани спорт мактаби директори Шерзод Зияматов