Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёв: "Малакали тиббиёт учун шифокорнинг ўзи етарли эмас"

Шавкат Мирзиёв: "Малакали тиббиёт учун шифокорнинг ўзи етарли эмас"

Республика шошилинч ёрдам марказида нейрохирургия бўйича катта мактаб шакллангани, унинг тажрибасини ҳудудларга етказиш зарурлиги таъкидланди.

– Малакали тиббиёт учун шифокорнинг ўзи етарли эмас, ёнида яхлит жамоаси ҳам керак, – деди Президентимиз.

Бунинг учун жарроҳ, анестезиолог, реаниматолог, ассистент ва ҳамширалардан иборат яхлит жамоалар жойларга юборилади. Улар қуйи бўғинда тиббий хизмат сифати ва аҳоли ишончини оширишга хизмат қилади.

Бундай жамоалар ҳар бир ҳудудда тиббиёт ходимларини жипслаштирадиган, беморларга малакали ёрдам кўрсатадиган гуруҳларни тайёрлаши керак. Ихтисослашган марказларнинг туман ва маҳаллаларда ишлаши, қуйи бўғин ходимларини ўқитиши бўйича янги тизим жорий этилади.

Тиббиёт гуруҳлари марказларга олиб келиниб, 3-4 ойлик стажировкадан ўтказилади. Бу талаб қолган марказларга ҳам тааллуқли.

Киритилди: Бугун 13:15. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!