Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: “Янги Ўзбекистонни албатта барпо этамиз!”

Шавкат Мирзиёев: “Янги Ўзбекистонни албатта барпо этамиз!”

“Бугун шиддатли ҳаётнинг ўзи барчамизни янада улкан марралар сари даъват этмоқда.

Ўз кучимиз ва салоҳиятимиз билан барпо этган мустақил давлат, эркин ва озод жамиятни янада кучли, янада гўзал ва обод этиш бош вазифамизга айланмоқда.

Бу шундай юксак марраки, унга эришиш учун ҳар қанча меҳнат қилсак арзийди. Бу шундай буюк, шарафли мақсадки, унга бутун борлиғимизни бахш этсак арзийди.

Мен ишонаман – барчамиз бир бўлиб, ақл-заковат, билим ва тажрибамиз, куч-ғайратимизни ишга солиб, бу улуғ манзилга албатта етамиз. Ёруғ ва нурафшон келажагимизни – Янги Ўзбекистонни албатта барпо этамиз!

Бугунги имкониятдан фойдаланиб, мана шундай эзгу ғоя атрофида бирлашиб, ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаб келаётган, фидокорона меҳнати билан янги ҳаёт биносини барпо этаётган буюк халқимизга фарзандлик меҳри билан таъзим қиламан.

Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!”

– деди Президент Шавкат Мирзиёев нутқининг якунида.

Киритилди: 20:24 31.08.2024. Ўқилди: 1734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!