Пекиндаги учрашувда Ўзбекистонда стандартларни уйғунлаштириш мақсадида қўшма Квант метрология марказини очиш таклифи билдирилди.
Шунингдек, маҳсулотларни Хитой талабларига мувофиқ сертификациялаш учун Минтақавий саноат стандартлаштириш маркази очиш масаласи муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, авиақатновлар сонини кўпайтириш, сайёҳлик ва маданий алмашинувни кучайтириш масалалари келишиб олинди.