Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Тошкент шаҳрида чанг меъёридан икки баравар"

Шавкат Мирзиёев: "Тошкент шаҳрида чанг меъёридан икки баравар"

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида чанг меъёридан икки баравар эканлигини таъкидлади.

- Қурилиш майдонларида чангни бостирувчи замонавий усуллар ва технологиялар кенг жорий қилиниши шарт ва зарур бўлади. Шаҳарда “яшил ҳудуд”ларни кўпайтириш, устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.

Келгуси йилда ҳар бир туманда сайилгоҳ ҳамда шаҳар бўйича 25 та “яшил ҳудуд” ва аллеялар ташкил этилади.

28 та каналнинг 111 километр қирғоқлари мустаҳкамланади ва сайилгоҳлар ташкил этилади.

Пойтахтнинг 60 километр канал бўйлари, 250 километр пиёда йўлаклари атрофига манзарали дарахтлар экилади.

Чирчиқ дарёсининг шаҳардан ўтувчи 16 километр қисмини ободонлаштириш ҳисобига 306 гектар майдонда рекреацион зона, пиёда йўлаклари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини қамраб олган “Дарё бўйи” мажмуаси барпо этилади.

Натижада шаҳардаги “яшил майдонлар” улуши ҳозирги 16 фоиздан, 30 фоизга етказилади, – дея таъкидлади номзод.

Киритилди: 12:14 19.10.2021. Ўқилди: 1601 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!