Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Тиббиёт тизимига "янги қон" олиб кирадиган раҳбарларни сайлаб, соҳада ўзгариш қилишни бошласа, айни муддао бўлади"

Шавкат Мирзиёев: "Тиббиёт тизимига "янги қон" олиб кирадиган раҳбарларни сайлаб, соҳада ўзгариш қилишни бошласа, айни муддао бўлади"

Мамлакатимизда тиббиётнинг турли йўналишларида шифокорларнинг ҳамжамиятлари бор.

Президентимиз айрим ассоциацияларда янгиланишга интилиш етишмаётганини танқид қилди. Баъзиларига узоқ йиллар бир киши раҳбарлик қилиб, бошқаларга йўл очилмаяпти. Аъзоларнинг хорижда малака ошириши ва илғор даволаш усулларини жорий этишида ассоциациялар фаолроқ бўлиши керак.

Яқинда қабул қилинган фармон билан ассоциацияларга катта ваколатлар берилди. Энди уларнинг раҳбарлари аъзолар томонидан кўпи билан икки-уч йилга сайланадиган тизимга ўтилади.

– Ўйлайманки, ассоциациялар ўзининг қурултойини ўтказиб, тизимга янги муҳит, “янги қон” олиб кирадиган раҳбарларни сайлаб, соҳада ўзгариш қилишни бошласа, айни муддао бўлади, – деди Президентимиз.

Киритилди: Бугун 13:20. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!