Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: “Низоли масалаларни куч билан ҳал қилиб бўлмайди”

Шавкат Мирзиёев: “Низоли масалаларни куч билан ҳал қилиб бўлмайди”

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда ўтаётган “Марказий Осиё – Хитой” саммитида нутқ сўзлади. У халқаро низолар ва зиддиятлар ҳақида сўзлаб, бундай масалаларни ҳал қилиш учун куч ишлатиш ёки урушларга йўл қўйиш нотўғри эканини таъкидлади.

“Низоли халқаро масалалар ва зиддиятли муаммоларни ҳал қилиш учун куч ишлатиш воситаларидан фойдаланиш ўзини оқламайди ва бунга йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз”, — деди Президент.

Мирзиёевнинг фикрича, минтақавий механизмлар мамлакатларни бирлаштиришда муҳим роль ўйнайди.

Саммитда “Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик” ҳақидаги шартнома ва узоқ муддатли шериклик концепцияси қабул қилинди.

Киритилди: 21:07 17.06.2025. Ўқилди: 711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!