Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев ҳокимларга: "Шу эсларингдан чиқмасин"

Шавкат Мирзиёев ҳокимларга: "Шу эсларингдан чиқмасин"

Аввал хабар берганимиздек, 12 август куни Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Селекторда сўзга чиққан Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бу йил пахта яхши бўлаётгани, уни етиштириш учун барча шароитлар яратилаётганини айтди.

«Бу йил пахтада сувдан ҳам, ўғитдан ҳам муаммо бўлмади. Зараркунандалардан тозалаш учун ҳам 14 миллиард сўм олди», — деди Қашқадарё вилоят ҳокими.

Президент Рўзиевнинг пахта ҳақидаги гапларидан сўнг барча ҳокимларга бу йил пахта теримига бюджет ташкилотлари жалб қилинмаслигини эслатиб ўтди.

«Бу йил пахта теримига мактаб, институт — умуман, бирорта бюджет ташкилотлари олиб чиқилмайди, эсларингдан чиқмасин», — дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

Киритилди: 08:27 13.08.2019. Ўқилди: 3272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!