Президент Шавкат Мирзиёев Ню-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ 80 йиллигига бағишланган маросимда қатнашади. Олий даражадаги йиғилиш 22 сентябр куни Бош Ассамблея залида бўлиб ўтади.
Юбилейга бағишланган сессия «Ҳамкорликда ишлаш: 80 йил давомида тинчлик, тараққиёт, инсон ҳуқуқлари ва олға интилиш йўлида ҳамкорлик» мавзусида ўтказилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу нуфузли тадбирларда иштирок этиб, мамлакатимиз нуфузини янада юксалтиришга қаратилган ташаббус ва таклифларини илгари суради. Давлат раҳбарининг БМТнинг 80 йиллигига бағишланган тадбирлардаги нутқи 23 сентябр кунига белгиланган.
Унда БМТ вакиллари, давлат ва ҳукумат раҳбарлари ўтган саксон йилликда эришилган ютуқлар ҳамда янада инклюзив ва сезгир, кўптомонлама тизим яратиш йўлларини муҳокама қилади.