Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев билан учрашувда Путин "сирли тугма"дан фойдаланди. Нега? (ВИДЕО)

Шавкат Мирзиёев билан учрашувда Путин "сирли тугма"дан фойдаланди. Нега? (ВИДЕО)

Москвада 19 ноябрь куни бўлиб ўтган Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Путин столи устидаги «сирли тугма» тасвирга олинди. Бу ҳақда «bugun.uz» хабар берди.

Маълум қилинишича, стол устида турган ушбу тугма Владимир Путинга ёрдамчини чақириш учун керак. «Телеоператорлар хонадан чиқмоқда, стол усти эса музокараларга тайёрланмоқда. Президент столида махсус тугма бор. У ёрдамчи керак бўлганда ёки чой олиб келишни айтиш учун ишлатилади», дейилади хабарда.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, давлат раҳбарининг махсус телефон рақами ҳам бўлиб, у ёки бу амалдорни чақириш учун керак.

Киритилди: 14:30 22.11.2021. Ўқилди: 17827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!