Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларида иштирок этади. Хабарни Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов тасдиқлади.
Бу масала Ўзбекистон етакчисининг Россия Федерал мажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувида кўриб чиқилган, дейди у.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеясидаги нутқида Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан «Евроосиё» гуруҳининг баёнотини қўллаб-қувватлагани қайд этилди.