Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: 5 йил анча оғир йил бўлди

Шавкат Мирзиёев: 5 йил анча оғир йил бўлди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди учрашувларидан ўн биринчиси 13 октябрь куни Навоий вилоятида бўлиб ўтмоқда. ЎзЛиДеп томонидан Навоий шаҳрида янги очилган “Маънавият ва маърифат марказида” ташкиллаштирилган тарафдорлар Шавкат Мирзиёевни аксарият вилоятларда кузатилгани каби “Мирзиёев” дея ҳайқириқлар ва “Инсон қадри” қўшиғи билан кутиб олишди.

Навоийдаги тадбирни номзоднинг вилоятдаги ишончли вакили, Ўзбекистон қаҳрамони Қувондиқ Санақулов очиб берди ва олиб борди. Ишончли вакил номзоднинг вилоят ривожланиши йўлидаги ишларини, хусусан кимё ва геология соҳасидаги ютуқларини санаб ўтди ва шундан сўнг Шавкат Мирзиёевга сўз берди.

“Ассалому алайкум азиз сайловчилар, чўлларни Навоий номи билан бўстонга айлантираётган азиз юртдошлар. Ўзбекистонимизда бўлаётган ўзгаришларга лаббай деб жавоб бераётган, эртанги кунга ишонч билан яшаётган, узоқ-узоқ қишлоқларда ҳам “ҳаракат қилса бўлар экан-ку” деган иборани таъкидлаётган навоийликлар.

Биласиз, дунё очилмоқда, биз ҳам дунёга очилмоқдамиз. Пандемияда қийин шароитларда ишлашга тажриба орттирдик. Мутахассисларимиз, дори-дармонларимиз етарли. Энди эҳтиёткорлик халқимизнинг ўзига боғлиқ. Чунки коронавирус ҳали ичимизда юрибди.

5 йил анча оғир йил бўлди. Дунё бизнинг ҳаракатларимизга ижобий баҳоларини берди, халқимиз ҳам кўриб турибди. Биринчи кундан бошлаб менинг энг катта ҳаракатим одамларни рози қилиш – инсон қадри ва яна инсон қадри. Халқимиз қўрқувсиз яшаши ва фарзандларимиз камолини кўриши. Биз миллатимиз, тилимиз, диний қарашларимизга қарамай бир оила бўлиб яшаганмиз ва ана шундай яшашда давом этамиз.

Президент сайловлари олдида турибмиз, сайловчиларимиз ўзлари танлаган, ўзлари хоҳлаган, фарзандлари, ўзининг тинчлиги, давлати равнақи учун муносиб бўлган номзодни сайлаши учун барча имконият бор. Мана шу бизнинг демократик ислоҳотларимиз ютуғи, бу борада бизга орқага йўл йўқ энди”, – деди Шавкат Мирзиёев расмий нутқини бошлашдан олдин.

Киритилди: 10:50 13.10.2021. Ўқилди: 3852 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!