Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Остонага боради

Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Остонага боради

У ерда президент "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги иккинчи саммитда иштирок этади.

Тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой раиси Си Цзиньпин билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқишади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишади.

Саммит доирасида Хитой раиси билан икки томонлама учрашув ҳам ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, бу форматдаги биринчи саммит Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2023 йил май ойида Хитойнинг Циан шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Киритилди: 20:35 16.06.2025. Ўқилди: 704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!