Тошкентнинг "Пахтакор" клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев жамоанинг амалдаги бош мураббийи Максим Шацкихнинг келажагига тўхталди.
"Максим Шацких фақатгина мураббийликдан кетди. У клубда менинг маслахатчим сифатида фаолиятини давом эттиради", - деди Ортиқхўжаев.
Шунингдек, "шерлар" янги бош мураббий билан 1+1 кўринишида шартнома имзолагани ва унга чемпионлик вазифаси қўйилгани айтилди.