ШАС партияси Қуддусда бўлиб ўтган Таврот уламолари кенгаши йиғилишидан сўнг Исроил ҳукуматидан чиқишини эълон қилди.
Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар бермоқда.
Шу билан бирга, партия Бош вазир Нетаньяху коалициясининг бир қисми бўлиб қолмоқда ва сайловларни талаб қилмаяпти. Бугун ШАС вазирлари истеъфога чиқиши кутилмоқда.
Партия баёнотида Таврот уламолари мақомига жиддий ва қабул қилиб бўлмайдиган даражада путур етказилиши ҳақида сўз борди, шу сабабли ҳукуматда кейинги иштирокни муҳокама қилиш учун кенгаш чақирилди.