Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шаҳзода Гарри журналистлардан нега норози?

Шаҳзода Гарри журналистлардан нега норози?

Шаҳзода Гарри "сариқ матбуот" га қарши уруш эълон қилган кўринади. Сассекс герцоги унвонига эга бўлган шаҳзода Британиянинг иккита йирик газетаси – Sun ва Daily Mirror нашрларини ўзига тегишли бўлган шахсий ёзишмалари ва овозли почта хабарларини ноқонуний равишда фош қилишда айбламоқда. 

Шаҳзода илгари бу масалада турмуш ўртоғи Меган Марплни қўллаб-қувватлаб чиққанди. Малика ҳам Mail on Sunday газетасини шахсий ёзишмаларини ноқонуний тарзда оммага эълон қилганликда айблаган. Ўшанда у отасига ёзган хабарномада шахсий ҳаётига оид жанжалли вазиятлар орқали пул ишламаслкни сўраганди. Дарҳақиқат бундан анча пайт илгари шаҳзода ва унинг рафиқаси Меган Марпл ўртасидаги оилавий жанжаллар матбутнинг асосий мавзусига айланган. 

“Евроньюс” хабар беришича, Шаҳзода Гарри матбуот ходимларининг бундай хатти-ҳаракатлари яхшиликка олиб бормаслигини айтиб, 22 йил олдин унинг оиласида юз берган фожиани ёдга олди. Эслатиб ўтамиз, 1997 йил 31 август куни шаҳзоданинг онаси малика Диана журналистлар таъқибидан қочаётиб автоҳалокатга учраган ва ҳодиса жойида вафот этган эди. 

Киритилди: 06:30 07.10.2019. Ўқилди: 1749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!