Бугун 25 июнь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Шаҳрисабз ҳокими ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи аҳолига видеомурожаат йўллади

Шаҳрисабз ҳокими ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи аҳолига видеомурожаат йўллади

Кеча, 10 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЭС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннел очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилганди. Бу аҳоли орасида ваҳимани келтириб чиқаргани учун туман ҳокими ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи аҳолига видеомурожаат қилиб, ваҳимага ўрин йўқлигини маълум қилди.

Ҳар йили ёз бошида Ҳисорак сув омборидан Қамаши туманидаги Чимқўрғон сув омборига сув йўналтирилади. Чунки чўл ҳудудларимизда пахта-ғалла кўп экилади. Тадбир бу йил ҳам бошланди. Бундан ташқари Ҳисорак сув омборида ҳар йили таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилади. Таъмирлаш ишлари ҳам давом этмоқда. Шунинг учун аҳолимиздан ёлғон ва ваҳимали маълумотларга ишонмасликларини сўрар эдик, — дейди туман ҳокими Самад Ҳасанов.

Масъуллар аҳолидан ваҳимага берилмасликни сўраб, бунга ҳеч қандай асос йўқлигини, яшаш жойларини тарк этишга асос йўқлигини маълум қилган.

Ҳоким ва вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи иккинчи видеомурожаатида сув омбор тўғони устида эканлигини айтган ва ваҳима қилишга ҳожат йўқлигини билдирган.

Тармоқларда тарқалаётган видеолар ўринсиз ва ваҳима ўрин йўқлигини, шунингдек, тўғон устидан туриб сизга маълумот беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик, — дейди туман ҳокими.

Киритилди: 09:13 11.06.2024. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!