Мусобақанинг -73 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳрам Аҳадов бронза медали учун кечган баҳсда тожикистонлик Абубакр Шеровдан устун келди. Мазкур натижа унга нафақат бронза медали ва яна жаҳон ва “Париж-2024”Олимпиадаси рейтинги учун 500 очко тақдим этди.
Маълумот учун, Шаҳрам Аҳадов ҳисобида “Катта дубулға” туркумидаги мусобақаларда жамғарилган медаллар сони 6 тага етди. Аниқроғи, полвонимиз 1 олтин ва 5 бронзага эга чиқган.