Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Шаҳарда янги шериф пайдо бўлди

Шаҳарда янги шериф пайдо бўлди

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтс, Украина президенти Владимир Зеленский президент Доналд Трамп билан Овал кабинетдаги шов-шувли учрашувдан сўнг Оқ уйни тарк этиши кераклиги ҳақида "ҳали ҳам баҳслашаётган" Зеленскийга шахсан айтгани тўғрисида гапирди, деб хабар бермоқда CNN.

Уолтснинг айтишича, матбуот кетгач, ҳар икки томон алоҳида хоналарга кириб кетган. У, давлат котиби Марко Рубио ва бошқа юқори мартабали амалдорлар Трампга "Овал кабинетдаги бу ҳақоратдан сўнг биз қандай давом этишни кўрмаяпмиз, бундан кейин ҳар қандай муносабат фақат ёмонлашади," деб айтишган.

CNN хабар қилишича, Уолтс Зеленскийга энди хуш келмаганлигини айтиш учун юборилган.

Fox News'нинг Зеленский нима бўлганини тушундими, деган саволига Уолтс шундай жавоб берди: "Йўқ, тушунмади. Очиғини айтганда, буни унинг жамоаси англади.Унинг элчиси ва маслаҳатчиси амалда - мен назарда тутаяпманки, улар деярли ёлвориб, ишни ўлик нуқтадан силжитишни сўрашди. Аммо Зеленский барибир баҳслашишда давом этди".

Уолтснинг айтишича, у Украина раҳбарига шундай деган: "Бу ерда вақт сизнинг фойдангизга ишламаяпти. Жанг майдонида вақт сизга қарши. Жаҳон вазияти нуқтаи назаридан ҳам вақт сизнинг томонингизда эмас ва энг муҳими, АҚШнинг ёрдами ва солиқ тўловчиларнинг сабр-тоқати чексиз эмас."

Трамп маслаҳатчиси яна қўшимча қилишича, Зеленский "шаҳарда янги шериф борлигини англамаган": "Бу янги президент ва биз дунёга янгича ёндашув қўлламоқчимиз."

Киритилди: 23:50 01.03.2025. Ўқилди: 3202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!