Москва Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун ўз қўшинларини юбориш эвазига Шимолий Кореяга ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимларини етказиб берди.
Бу ҳақда Жанубий Корея миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Шин Вон Сик SBS телеканали эфирида маълум қилди.
"Шимолий Корея заиф ҳаво мудофаа тизимини мустаҳкамлаш учун тегишли жиҳозлар ва зенит-ракеталарни олди", — деди расмий.
Шунингдек, у Шимолий Корея ўзининг сунъий йўлдош дастурини қўллаб-қувватлаш учун катта эҳтимол билан Россия Федерациясидан ҳарбий технологиялар олишини қўшимча қилди.