"Ньюкасл" испаниялик ҳимоячи Серхио Рамосга қизиқмоқда.
Бу хоч жароҳати сабаб узоқ вақтга сафдан чиққан ҳимоячи Свет Ботман билан боғлиқ. Клуб испаниялик юлдуз билан шартнома имзолаш учун 10 млн евро атрофида сарфлашга тайёр. Англия клуби босслари Рамосни ўз лойиҳаларига ишонтиришмоқчи.
Клуб унга фаолиятини Премьер-лигада давом эттиришга имконият беради. Бу вариант Испанияда бир неча титулларни қўлга киритган тажрибали ҳимоячи учун жозибадор бўлиши мумкин.