Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сергей Лавров КХДРда Ким Чен Ин билан учрашди

Сергей Лавров КХДРда Ким Чен Ин билан учрашди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХДР етакчиси Ким Чен Инга президент Владимир Путиннинг хабарини етказди.

“Президент сизларга самимий салом йўллаб, эришилган барча келишувларга содиқлигини тасдиқлайди. Ва сиз билан яқин келажакда тўғридан-тўғри алоқаларни давом эттиришга умид қилади", - деди Лавров Ким Чен Ин билан учрашувда.

Бир кун аввал Россия ТИВ раҳбари ташриф билан Шимолий Кореяга борди. У мамлакат раҳбарияти билан музокаралар ўтказмоқда.

Лавров КХДР ташқи ишлар вазири Цой Сон Хи билан учрашувда икки томонлама муносабатларга оид масалалар, Корея яриморолидаги вазият ва бўлажак мулоқотлар жадвалини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, Россия ва КХДР ўртасида стратегик мулоқотнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Лавровнинг ушбу тадбирдан кейинги асосий баёнотлари:

Москва "Украинани ҳимоя қилиш учун кўп миллатли кучлар корпусини яратиш" уринишларини жиддий қабул қилмайди, бу фантазия.

Россия ва КХДР Шимолий-Шарқий Осиёда НАТО инфратузилмасини яратишга уринишларни хавфли деб ҳисоблайди ва Осиё-Тинч океани минтақасида тенг ва ажралмас хавфсизликни таъминлаш учун ишончли механизмларни яратиш зарурлиги ҳақида келишиб олди.

Россия Вашингтон, Сеул ва Токиони иттифоқчилик алоқаларини суиистеъмол қилишдан огоҳлантиради.

Москва Пхеньян нима учун ядровий дастурини ривожлантираётганининг сабабларини тушунади.

Россия ва КХДР ҳамкорлиги Корея яриморолидаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради.

Путин ва Ким Чен Ин доимий алоқада.

Россия ва КХДР денгиз алоқаларини тиклашни режалаштирмоқда.

Сергей Лавров кейинроқ Хитойга жўнаб кетади.

Киритилди: 21:45 12.07.2025. Ўқилди: 550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!