Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сергелидаги ётоқхоналар уларда узоқ йиллардан буён яшаётган фуқароларга хусусийлаштириб берилади

Сергелидаги ётоқхоналар уларда узоқ йиллардан буён яшаётган фуқароларга хусусийлаштириб берилади

Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган 2 та ётоқхоналарда яшовчи фуқароларнинг мурожаати бўйича уларнинг яшаш жойига мулк ҳуқуқини бериш масалалари кўриб чиқилди.

Аниқланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги фармойишига мувофиқ, Сергели тумани, Спутник-4 мавзеси, 50-уйда жойлашган 2-сонли ётоқхона ва Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси, 32-уйда жойлашган 3-сонли ётоқхона Тошкент шаҳар ҳокимлигига тасарруф этиш ҳуқуқисиз ўтказилган.

Ушбу ётоқхоналардаги хонадонлар сони 134 тани ташкил этиб, ҳозирда уларда 423 нафар фуқаролар истиқомат қилиб келмоқда.

Мутахассислар томонидан юқоридаги ётоқхоналар ўрганилиб, уларни турар жой тоифасига ўтказиш мумкинлиги ҳақида хулосалар берилди.

Шу муносабат билан Бош прокуратура томонидан ётоқхоналардаги хонадонларни хусусийлаштириш бўйича таклифлар тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилиши таъминланди. Мазкур ётоқхоналар уларда узоқ йиллар давомида истиқомат қилиб келаётган фуқаролар манфаатида мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича зарурий чора-тадбирларни кўриш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига тасарруф этиш ҳуқуқи билан ўтказилди.

Ўз навбатида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Сергели туман ҳокимлигининг тегишли қарорлари қабул қилиниб, уларга асосан ётоқхоналарнинг тоифаси турар жойга ўзгартирилди ва уларда узоқ йиллар давомида яшаётган фуқароларга хонадонларни хусусийлаштириш имкони пайдо бўлди.

Manba: uz24.uz

Киритилди: 11:48 28.08.2018. Ўқилди: 1302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!