Бугун 31 май, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Сергелидаги постда тўхтатилган "Нексия"дан совуқ қуроллар топилди

Сергелидаги постда тўхтатилган "Нексия"дан совуқ қуроллар топилди

2020 йил Сергели туманидаги “A.Турбонов” ЙПХ постида, 2-батальон ЙПХ инспектори кичик сержант Т.Тожибоев, кинология хизмати ходими сафдор Р.Холмуродов ва ИИББ патруль-пост хизмати 5-батальони сафдори Ш. Хошимовлар хизмати пайтида соат 21:30 атрофида шаҳарни тарк этаётган машиналардан бири – “Nexia” русумли (давлат рақами 01 О 417 СA) автомобиль уларнинг эътиборини тортди.

Машина тўхтатилганда, ҳайдовчининг ўзини тутиши ходимларда шубҳа уйғотди. Бу эса автомобилни яхшилаб текширишга сабаб бўлди. Холислар иштирокида ўтказилган текширув натижасида автомобилда совуқ қурол (металл кастет) ва тўппончанинг одатда "пугач" деб аталадиган тури топилди. Булар автоулов ҳайдовчиси – Шайхонтоҳур туманида яшовчи 24 ёшли Сайидмухтор A.га тегишли еди.

Юқоридаги фактлар асосида текширишувни давом эттириш ва қуроллар эгасининг мақсад ва ниятларини аниқлаш учун Сайидмуҳтор A. ашёвий далиллар билан бирга Сергели туманидаги 4-сон ИИБга келтирилди.

Киритилди: 12:45 22.05.2020. Ўқилди: 2024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!