Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилишга юборилади

A A A
Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилишга юборилади

Тошкент шаҳри Сергели туманида юз берган портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилишга юборилади, дея хабар берди Хитой компанияси.

Кеча Сергели туманидаги божхона омбори ҳудудида портлаш содир бўлиб, унинг сабаблари ва ҳолатлари ҳозирда махсус хизматлар томонидан ўрганилмоқда.

Воқеа содир бўлган вақтда божхона омборига туташ ҳудудда BYD русумли автомобиллар ҳам бўлган. Афсуски, уларнинг баъзилари портлаш тўлқини ва шиша парчаларидан юзаки зарар кўрган.

“Барча шикастланган автомобиллар утилизация қилишга юборилади, зеро бу хавфсизлик ва атроф-муҳитни сақлаш нуқтаи назаридан муҳимдир. Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади”, — дейилади хабарда.

Хабарда портлаш сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги ва якуний эксперт хулосаси йўқлиги сабабли, ҳодисага электр транспорт воситаларининг алоқадорлиги ёки бошқа фактлар ҳақидаги маълумотларни тарқатмаслик сўралган.

Компания шунингдек, фожиали ҳодиса туфайли барча жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

Киритилди: 14:01 29.09.2023. Ўқилди: 1829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!