Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сергелидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

Сергелидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Маълум қилинишича, 7 апрель куни соат 14:31 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Қурувчилар даҳасида жойлашган, кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 14:35 да етиб бориб, ёнғин соат 14:49 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 17:14 07.04.2025. Ўқилди: 712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!