"King Long" русумли автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маьлумот берилди.
🔹Бугун 14 июнь куни соат 16:14 ларда, «12-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги "King Long" русумли, давлат рақами 01|413 ЛКА бўлган, 131-сонли йўналиш ҳайдовчиси Р.Б бошқарувидаги автобус Сергели тумани Янги Сергели кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, пиёдалар ўтиш йўлагида пиёдани ўтказиш учун тўхтаган вақтда, орқадан оралиқ масофа сақламай ҳаракатланиб келаётган «4-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги "King Long" русумли, давлат рақами 01|308 МКА бўлган, 58-сонли йўналиш ҳайдовчи К.Б бошқарувидаги автобус келиб урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Дастабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобус ҳайдовчиси, чиптачиси ва 2 нафар йўловчилари тан жароҳати олган, автобуслар техник шикастланган.
Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди.
🔹Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ МДХ тезкор гуруҳи ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганлиги маълум қилинди.