Бугун 22 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Айни вақтда БРИКС мамлакатлари қайсилар?

Айни вақтда БРИКС мамлакатлари қайсилар?

БРИКС'нинг асл қисқартмаси бешта давлат Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани англатади. У G7 каби Ғарб бошчилигидаги иқтисодий тартибга муқобил сифатида яратилган.

БРИКС гуруҳи 2023 йилги саммитида ўз сафларини кенгайтиришга ҳаракат қилишга қарор қилди.

Аргентина, Эфиопия, Миср, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони аъзоликка таклиф қилинди, бироқ Аргентина президенти Хавер Милей сайловда ғалаба қозонганидан кейин Ғарб йўналишида кўпроқ ҳаракат қилмоқчи эканлигини айтиб, рад жавобини берди.

Путиннинг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, 36 давлат иштирок этишни тасдиқлаган ва 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари саммитда қатнашади. Ушаковнинг сўзларига кўра, Путин 20 га яқин икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда ва саммит Россия ҳудудида «ташқи сиёсатдаги энг йирик тадбирга» айланиши мумкин.

Киритилди: Бугун 18:12. Ўқилди: 1565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!