Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 21-25 октябр кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.
Қайд этилишича, бугун мамлакатимизнинг шимолий ҳудудларига нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати 24-27 даражани, шимолда 12-17 даражани ташкил этади.
Эртага республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, шамол баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди.
Чоршанба ва пайшанба кунлари фақат республиканинг жанубий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ўзбекистон бўйича энг жадал ёмғирлар 25 октябр куни прогноз қилинмоқда.
Ҳаво ҳарорати 23 октябрда кечаси 8-13 даража, кундузи 10-15°, 24 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 12-17°, 25 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 14-19° бўлади.
22 октябрдан 25 октябргача республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, 23-25 октябрда айрим ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади.
Пойтахтимизда эртага кечга томон вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13, кундузи 17-19 даража бўлади.
23-24 октябрда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 октябр куни кечаси 11-13 даража, кундузи 13-15°, 24 октабрда кечаси 8-10°, кундузи 15-17° бўлади.