16 май куни Тошкент шаҳар Сергели туманида бир-бирига туташ икки уйда ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ёнғин соат 14:05 да бошланган ва 15:03 да тўлиқ бартараф этилган. 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ.