Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Сергели туманида электрон тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Сергели туманида электрон тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “N.t.” МЧЖга қарашли савдо дўконида сотувчи З.И. харидорга 2 дона электрон тамаки маҳсулотини 800 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу савдо дўконидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 41,9 млн сўмлик 263 дона электрон тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:49 13.06.2025. Ўқилди: 493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!