Сергели туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берилди.
‼️Жорий йилнинг 09 июль куни соат 19:40 ларда Сергели тумани Қипчоқ кўчасида 3 та автомашина 2 та Spark ва 1 та Honda русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
⚡️Ҳозирда ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқароларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.