Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сергели автомобил бозори учун алоҳида локал йўл ташкил этилмоқда

Сергели автомобил бозори учун алоҳида локал йўл ташкил этилмоқда

Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилишича, Сергели автомобил бозори пойтахтдаги энг йирик транспорт оқимини шакллантирувчи ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бозор 5 400 та автомобил сиғимига эга бўлиб, ҳар куни унинг Янги Сергели кўчасига туташ кириш-чиқиш нуқталаридан 1 500 дан ортиқ транспорт воситаси фойдаланади.

Йиллар давомида айнан шу ҳолат Янги Сергели кўчасида транспорт юкламасининг ошиши ва тирбандликларнинг юзага келишига сабаб бўлиб келган.

Янги лойиҳа доирасида ташкил этилаётган локал йўл бозор билан боғлиқ транспорт оқимини асосий ҳаракат қатновидан ажратиш имконини беради. Энди ҳайдовчилар бозорга кириш ва чиқишда умумий транспорт оқимига халал бермасдан ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида пиёдалар ва велосипедчилар учун алоҳида инфратузилма яратилмоқда. Бозор ҳудудидаги автотураргоҳларни тартибга солиш мақсадида эса 2 мингдан ортиқ автомобил жойи учун йўл чизиқлари чизилган.

Мутахассислар фикрича, мазкур ечим Янги Сергели кўчасидаги тирбандликларни камайтириш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш ва жамоат транспорти ҳаракати самарадорлигини яхшилашга хизмат қилади.

Киритилди: Бугун 13:07. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!