Буюк Британия-Австралия концерни RioTinto компанияси томонидан Сербиянинг Горне Неделисе ҳудуди яқинидаги литий конининг ишга туширилишига қарши 27 мингга яқин одам пойтахт кўчаларига чиқди. Намойишчилар Белграднинг марказий кўчалари бўйлаб тинч намойишлар ўтказишди ва пойтахтнинг асосий вокзалида поездлар ҳаракатини тўсиб қўйишди.
Сербия июл ойида ЕИ билан литий етказиб бериш шартномасини имзолаган эди. Европа Иттифоқи Хитойга боғлиқликни камайтириш учун Сербия литийида фойдаланмоқчи. Белград учун бу лойиҳа давлат даромадлари, сармоя ва иш ўринларини оширишни англатади.