Сербия Киевни иккита аниқ ҳудудни тиклашда қўллаб-қувватлашга, шунингдек, Россия-Украина можаросини ҳал қилишга ёрдам берадиган ҳар қандай давлат, хусусий ёки норасмий музокараларга мезбонлик қилишга тайёр.
Бу ҳақда Римда Украинани тиклаш бўйича конференцияда сўзлаган Сербия ташқи ишлар вазири Марко Джурич маълум қилди.
"Мен Сербия тинчликни қўллаб-қувватлашимиз билан Украинадаги можарони ҳал қилишга ёрдам берадиган ҳар қандай музокаралар – давлат, хусусий, норасмий – платформа бўлишга тайёрлигини билдирдим", — дейилади Джуричнинг сўзлари Сербия Вазирлар Маҳкамаси баёнотида.
Сербиянинг Украинани тиклаш бўйича лойиҳаларда иштирок этиши мумкинлиги нуқтаи назаридан, Журичнинг айтишича, иккита аниқ ҳудудни тиклаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
"Сербия жабрланган тинч аҳолига ёрдам кўрсатишга қаратилган барча ташаббусларда иштирок этади", деди у.